Бишкекдаги йўлакчаларда "Тўйга кредит олма!" ёзувлари пайдо бўлди

фев 12 / 2019

alt

Бишкекнинг бир неча йўлакларида 11 февралга ўтар кечаси “Тўйга кредит олма!” ёзувлари пайдо бўлди. Бу ҳақида журналистларга ушбу акцияни ўтказган фаолларнинг ўзлари хабар беришди, деб ёзмоқда Sputnik.

Уларнинг фикрига кўра, кредит ҳисобидан тўй ўтказган ёшлар тўйдан кейин биргаликда бахтли турмуш кечириш ўрнига қарзларни тўлаш учун хорижга ишга кетишга мажбур бўлишмоқда.

alt

Акция ўтказган фаоллар ушбу ёзувларни атайлаб банк муассасаларига яқин жойлардаги йўлакларга ёзиб қолдиришган. Улар банк ёки кредит фаолиятига қарши эмас, албатта. Улар ёшларни хато қадам қўйишдан огоҳлантирмоқчи холос.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *