Бировнинг хатосини деб бир инсон ҳаётдан кўз юмди

янв 04 / 2020

alt

Наманган вилоятининг Чортоқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р-117 “Тўрақрғон-Наманган-Чортоқ-Ласкидон” автомобиль йўлининг 45-км.да Ласетти ва Нексия русумли автомобиллар ўртаси ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Воқеа 2 январь куни соат 16:00 ларда содир бўлган. Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида яшовчи М.Б. Ласетти автомобилида кетаётиб бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Учқўрғон туманида яшовчи С.Р. бошқарувидаги Нексия автомобили билан тўқнашув содир этган.

Ҳодиса оқибатида Нексия автомобили ҳайдовчиси С.Р. тан жароҳати олиб касалхонада вафот этган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *