Бир қатор авиақатновлар кечикиш билан амалга оширилган

дек 13 / 2019

alt

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК бир қатор қатновлари баъзи сабабларга кўра кечикиш билан амалга оширилганини маълум қилди.

Хусусан, HY-606 (Москва-Самарқанд) қатновининг учиши техник сабабларга кўра соат 21:55 (12 декабрь) ўрнига Москва вақти бўйича соат 01:55 да (13 декабрь) амалга оширилди. Қўниш вақти соат 03:30 да эмас, маҳаллий вақт бўйича соат 07:30 да амалга оширилди.

Фарғонадан Москвага амалга оширилган HY-627 рейсининг учиши об-ҳаво шароитлари сабабли соат 17:40 дан (12 декабрь) 11:50 га (13 декабрь) кўчирилди.

HY-046 Самарқанд-Тошкент рейси техник сабабларга кўра бeкор қилинди. Ушбу қатнов йўловчилари HY-042 қатнови билан 13 декабрь куни соат 21:15 да олиб кетиладилар.

Миллий авиакомпания юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *