Бир оиланинг 16 нафар аъзолари ис газидан заҳарланди

дек 01 / 2019

alt

Бугун, 2019 йил 01 декабрь куни тахминан соат 05:30 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани Алишеробод маҳалласидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи бир оиланинг 16 нафар аъзолари ис газидан заҳарланиб, шифохонага мурожаат қилганлар. Уларнинг орасида 11 нафари вояга етмаган фуқаролар бўлган. Вафот этганлар йўқ.

Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади, деб хабар қилади ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *