Бир неча банклар банкоматлардан нақд пул ечиб олиш чегарасини 10 миллион сўмгача оширди

сен 17 / 2018

alt

Тошкентда бир неча банклар банкоматлардан нақд пул ечиб олиш чегарасини 10 миллион сўмгача оширди. Бу ҳақда ЎзСтандарт агентлигининг “Штрих кодлаш ва ахборот технологиялари маркази” ахборот берган. 

Айрим банклар филиалларига банкоматдан пул ечиш бўйича план ҳам ўрнатяпти. Масалан, “Ҳамкорбанк”, “Инфинбанк”, “Капиталбанк”лар банкоматда пул ечиш бўйича план қўйган филиалларига ва бу тўғри. 

“Банкоматдан қанча кўп нақдлик ечилса - шунча яхши, банкка даромад. Олинган 1%нинг 0.1%и ЕОПЦга, 0.3-0.5%и инкассация харажатларига кетади, қайта санаш ва бошқа харажатларга 0.1-0.2% кетади. Қолгани даромад”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йиллар давомида банкоматдан нақд пул олиш катта муаммо эди. Ушбу йилнинг апрел ойида кунига 1 миллион сўмгача ечиб олиш имкони пайдо бўлган эди. Ҳозир бўлса чеклов миқдори яна камайган. Энди навбат банкоматлар сонини кўпайтиришга.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *