Бўстонлиқ туманига қўшимча шахсий таркиб жалб қилинади

июл 26 / 2019

alt

Республикамизда кузатилаётган иссиқ об-ҳаво сабаб Бўстонлиқ туманида жойлашган дам олиш масканлари, тоғли ҳудудлардаги сув ҳавзалари ва туристик марказларга ташриф буюраётган фуқаролар сони ортиб бормоқда.
 
Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси Бўстонлиқ туманига ташриф буюраётган кўп сонли фуқароларнинг ҳар томонлама хавфсизлигини таъминлаш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида қўшимча ички ишлар органлари хизматларини кучайтиради.
 
Туманга элтувчи йўллар, дам олиш масканлари ва Чорбоғ зонасининг марказий қисмига қўшимча шахсий таркиб бириктирилиб, кундузги ва тунги вақтларда фуқаролар хавфсизлиги учун хизмат кўрсатиш сифати оширилади.
 
Ички ишлар органлари хизматларининг кучайтирилиши меҳмонларнинг хавфсизлиги таъминлаш, уларнинг мурожаатлари бўйича жойида тезкор ва манзилли ечим топишга хизмат қилади.
 
Юқорида қайд этилган манзилларга ички ишлар органларининг қўшимча шахсий таркиби жалб этилиши ҳолати юзасидан фуқаролардан хавотирга тушмаслик сўралади, дейилади хабарда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *