Баҳодир Пўлатов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

июл 13 / 2018

alt

 

Бугун, 13 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди. Унда Бош вазир Абдулла Арипов, Халқ Депутатлари Вилоят Кенгаши депутати, Термиз Университети Ректори Абдуқодир Тошқулов, 4 та партия раҳбарлари ва бошқа депутатлар сўзга чиқишди. Бу ҳақда UZ24’ мухбири маълум қилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди. Сессияда жорий йилнинг 16 январидан Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаган Баҳодир Пўлатов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Маълумот учун: Эркинжон Турдимов 13 июлдан Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

 

alt

 

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *