Бангладешда кўп қаватли бинодаги ёнғин қурбонлари сони 25 нафарга етди (фото+видео)

мар 31 / 2019

alt

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги кўп қаватли бинодаги ёнғин қурбонлари сони 25 нафарга етган. Бу ҳақида Дакка шаҳри полицияси вакили Мостак Аҳмад хабар бериб ўтди, деб ёзди хабар нашри.

21 қаватли «FR Tower» биносида ёнғин натижасида яна 70 инсон турли даражадаги куйиш жароҳатларини олган. Бедарак йўқолганлар йўқ. Полиция ёнғин сабабини ўрганишда давом этмоқда. 

Ёнғинни ўчиришда 19 та ўт ўчириш бўлинмасидан ташқари мамлакатнинг ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳарбий денгиз кучлари қисмлари ҳам иштирок этган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг  

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *