Азиз Абдуҳакимов «Ипак йўли» туризм университетига ректор бўлди

янв 12 / 2019

š°‘€‘‚¸½º¸ ¿¾ ·°¿‘€¾‘‘ƒ °·¸· °±´‘ƒ‘…°º¸¼¾²

Азиз Абдуҳакимов «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори этиб тайинланди. Бунда Бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолади.

Абдуҳакимов 2014-2017 йилларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини бошқарган. 2017 йил август ойида Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси вазифасида иш бошлади. 2018 йилнинг май ойидан Азиз Абдуҳакимов Бош вазир ўринбосари — Туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланди ва айни пайтда шу йўналишдаги фаолиятини давом эттирмоқда.

Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети Президентнинг 2018 йил 28 июндаги қарори асосида ташкил этилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *