Ажраб кетган турмуш ўртоқни қандай қайтариш мумкин?

мар 23 / 2019

 alt         

Ажараб кетиш учун қарор чиқарган эр ва хотин алохида яшаб кўришгандан кейин, никохни қайта тиклаш хоҳиши келса нима қилиши керак деб ўйлайсиз? Бу хақда психологлар қандай хатти-ҳаракатларни таклиф этишади? Бу ҳақда психолог, психотерапевт — Зебинисо Аҳмедова шундай дейди:

Аввало нима учун ажарганлигингизни, хато ва камчиликларингизни таҳлил қилинг.

alt

1. Ажарашганингизни сабаби нима эди?

2. Ажримга олиб келган жанжалли тортишувни таҳлил қилинг.

3. Эр ва хотин ўртасидаги муносабатларингиздаги хатоликларни айтинг.

4. Нималарни ўзгартиришни истар эдингиз?

5.. Никоҳингиз давомидаги бахтли кунларингизни эсланг.

alt

6. Оилани қайта тиклашга турмуш ўртоғингизни муносабати қандай бўлади деб ўйлайсиз?
7. Оилани тиклаш учун ўзингизни ўзгартиришга тайёрмисиз?
8. Авваллари қоралаган турмуш ўртоғингизни ёмон сифатларини қабул қила оласизми?

alt

Қаергадир қочишмайди, кимдандир қочишади...

Ўз хатоларингизни тан олинг, кечиринг, кечирим сўрашга ўзингизни тайёрланг. Яқинларингизга ва умумий дўстларингизга турмуш ўртоғингизни ёмонламанг. Бирор сабаб билан турмуш ўртоғингиз билан гаплашишга тўғри келса, ёмон гапирманг. Янги ҳаёт қуриш учун қилган ҳаракатларингиз хақида гапирманг. Аввалги ҳаётингиздаги ёмон хотираларни эсламанг. Турмуш ўртоғингиз бу хақда гап бошласа эшитмагандек бошқа мавзу хақида гаплашинг. Турмуш ўртоғингизнинг қариндошлари билан муносабат қилишга тўғри келса, уларни айбламанг. Дўстона муносабатни сақлаб қолинг. Турмуш ўртоғингиз билан ўртада фарзандингиз бўлса, унинг тарбиялаш, таъминлаш масъулиятини отаси ўз зиммасига олишига рухсат беринг. Турмуш ўртоғингиз янги ҳаёт бошлашига монеълик қилмаётганингизни ва бу йўлда душманга айланмаслигингизга ишонтиринг.

alt

Хулоса қилиб ўзингизга бир савол беринг: Шу инсонни сиз халиям яхши кўрасизми?

Қаерга қочиб кетганига эмас, нега сиздан қочганига ақлингизни ишлатинг. Ўзингиздаги яхши хислатларни санаб битта оқ қоғозга ёзинг. Турмуш ўртоғингизга ёққан жихатларингизни эсланг. Энди сизнинг ёмон томонларингизни тан олинг, уларни бартараф қилишга чора ва тадбирлар ўтказинг. Қайсарлик ўрнига самимийлик, бетгачопарлик ўрнига хурмат, уришқоқлик ўрнига келишувчанлик, ёлғон ўрнига ростини айта оласизми? Ўз устингизда ишлаб ёмон томонларингизни йўқотинг. Ҳар куни эрталаб “Қандай ёмон сифатимни тўғриладим?" деган саволга жавоб беринг.

alt

Рашк қилишингизни хурмат юзасидан билдириш мумкин. Аммо бу айбловга айланмаслиги керак. Хулоса қилиб ўзингизга бир савол беринг: Шу инсонни сиз халиям яхши кўрасизми? Агар турмуш ўртоғингиз билан ажрашиш қадамини қўйган бўлсангиз ва қонун доирасида ажирим қайд этилмаган бўлса, самимийлик билан рўйи ростини айтинг.

Кумуш Раззоқованинг “Мен сени хеч кимга бермайман” қўшиғи қанчалик ёқимли эканлигини ҳис қилинг. Оилангизни сақлаб қолишингизга ишонаман.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *