Аёллар оилавий ажримларда айбдор бўлган аёлларга қатъий чора кўриш таклифини билдирди

фев 01 / 2019

alt

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги Журналист аёллар кенгашининг “Хотин-қизлар мурожаати: таҳлил ва муаммолар” мавзуида йиғилишида шу ҳақда айтиб ўтилди.

Биргина Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2018 йилда ташкил этилган ишонч телефонларига шу кунгача 12 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган. Бундан ташқари, жойларда 150дан ортиқ Ижтимоий мослашув марказлари аҳоли хизматида. Қўмита ва марказларга бўлаётган мурожаатларга тезкорлик билан жавоб бериш ва ечим топиш чоралари кўрилаётир.

Хотин-қизлар қўмитаси берган маълумотларга кўра, ўтган 2018 йилда биргина қўмитанинг ўзига 7 минг 200дан ортиқ мурожаат бўлган. Уларнинг аксарияти уй-жой масалаларидир. Яъни тор, кам хонали уйларда кўп оилаларнинг истиқомат қилаётгани боис уй-жой олиш юзасидан мурожаат қилган.

Келинлик уйига прописка қилинмаётгани юзасидан шикоят қилганлар ҳам талайгина.  Ўз ҳақ-ҳуқуқини поймол этилаётганини билса ҳам бунга кўнган хотин-қизлар ҳам бор. Кейинчалик низолар сабаб ўз ҳуқуқини талаб қилганлар ҳам учраб турибди. Аммо қонуний нуқтаи-назардан бунинг иложи йўқ.

Тадбирда оилавий ажримдан сўнг, фарзандлар онаси билан қолганида ота уларга алимент тўлайди. Аёллар айнан шунинг учун ҳам хотиржам ажрашишга ариза бериши қатъий қораланди. Оилавий ажримларга сабаб бўлаётган хотин-қизларга ҳам жиддий жазо, бадал тўлаш таклифи билдирилди.

Барно Мелиқулова

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *