«Автотест» юридик шахслар ҳайдовчиларини тайёрлаш фаолиятини тўхтатади

авг 01 / 2019
alt
 
Айтишларича, «Автотест» юридик шахслар ҳайдовчиларини тайёрлаш фаолиятини тўхтатмоқда. Ижтимоий тармоқларда компания жамоасининг мурожаати пайдо бўлди. Унда шундай дейилади: 
 
«Автотест» юридик шахслар ҳайдовчиларини тайёрлаш фаолиятини тўхтатмоқда. Биз жамоамиз билан шу қарорга келдик. Бизнинг бош мақсадимиз пул ишлаш эмаслигини, бизда қадриятлар бошқа эканлигини шу билан намоён этмоқчимиз. Биз одамлардан қинғир йўл билан пул ишлашдан йироқмиз. 
 
Бошқа автомактаблардан фарқли ўлароқ «Автотест» компанияси пайдо бўлганидан бери ҳали бирон марта даромад олгани йўқ. Ҳамма топилган даромад фақат ва фақат ривожланишга, янги замонавий мактаблар барпо этиш, дастурлар, янги технологиялар яратишга йўналтирилди. Бор куч ва меҳнат асосий бош ғоя — одамлар ўлимини камайтириш, йўлларда тартиб бўлишини таъминлаш ва ушбу соҳанинг ривожланиши учун сарф этилди.
 
«Автотест» бизнинг фарзандимиз. Биз унга бор юрагимиз ва меҳримизни бердик. 
 
Ўтган давр мобайнида бизни ҳар куйга солишди. Йўлларда машиналаримизни тўсиб кулгу қилишди. Энди бунга йўл қўймаймиз. Андишанинг отини қўрқоқ қўйманг.
 
Тан олиш керак, бугун кўчада аҳвол жуда ёмон. Интернет сайтларида, ижтимоий тармоқларда минглаб одамлар йўл транспорт ҳодисалари оқибатида вафот этгани ҳақида маьлумотлар чиқади. Лекин бирорта одам бунга қайғурганини, худди «Автотест»ни муҳокама қилганидек муҳокама қилганини кўрмадик. 
 
Бизда қадриятлар бошқа. Бизда таҳсил олганларнинг биронтаси таълим сифатига, методига, яратилган шароитга эътироз билдира олмади, ҳеч бир ўқувчи шикоят қилмади, қилолмайди ҳам. Чунки биз халқ хизмати учун жонимизни бериб ҳаракат қилдик . Шу орқали бирор бир инсон ҳаётини сақлашга ҳисса қўшган бўлсак, йўлларда бизнинг битирувчиларимиз озгина бўлса-да тартибли ҳаракатланаётган бўлса, шунинг ўзи бизга катта бахт. Бизнинг ютуғимиз мана шу.
 
Ҳурматли юртдошлар! Биз, «Автотест» жамоаси барчангизга миннатдорчилик билдирган ҳолда, шу маълум қилмоқчимиз:  «Автотест» компанияси юридик шахслар ҳайдовчиларини ўқитиш фаолиятини тўхтатади. Рўйхатга олиш жараёни ва барча мавжуд шартномавий мажбуриятларни амалга ошириш учун бир оз вақт керак бўлади. Биз таҳқирлардан чарчадик.
 
Биз эндиликда фақат ҳайдовчиларни тайёрлаш, методика ва қўлланмалар яратиш билан шуғулланамиз. Илтимос, «Автотест» номини ёмонотлиқ қилишни бас қилинг. У бизнинг фарзандимиз, уни хафа қилдириб қўймаймиз. Йўллардаги ҳолат, сотиб олинган ҳайдовчилик гувоҳномалари ва бу ишни қилган, қилаётган ҳайдовчилар, маъсул ходимларга қарши курашишга, минглаб ўлимларнинг олдини олишга курашишга даъват қиламиз. Эътиборингиз учун яна бир бор раҳмат. 
 
«Автотест» жамоаси»
 

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *