АҚШ элчиси Ўзбекистон фуқароларининг катта қисмига нега виза берилмаслигини изоҳлади

дек 13 / 2019

alt

Америкага келган Ўзбекистон фуқароларининг кўпчилиги виза муддати тугаганидан кейин АҚШни тарк этмаслиги сабабли, Ўзбекистон фуқароларига виза бериш шартлари кучайтирилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Даниэл Розенблюм kun.uz мухбирига берган интерьвюсида гапириб ўтган.

«Мен элчи сифатида виза берилиши ишларига аралашмайман, элчихонамизда бунга масъул алоҳида бўлим бор. Бу бўлимдагилар талабгорнинг АҚШга кириши қай даражада мумкин эканини ўрнатилган қонун-қоидалар асосида аниқлашади.

Шуни биламанки, виза билан АҚШга келиб, у ерда белгиланган муддатдан ортиқроқ қолиб кетиш ҳолатлари бўйича Ўзбекистон фуқароларининг кўрсаткичлари нисбатан юқорироқ. Натижада биз ҳар бир виза талабгорини синчиклаб ўрганиб чиқишимиз ва улар Қўшма Штатларда белгиланганидан кўпроқ қолиб кетмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз лозим», – деган АҚШ элчиси.

Маълумот учун, 2019 йилда АҚШга боришни истаган фуқароларимизнинг 68 фоизи рад жавобини олган. Бу МДҲ мамлакатлари орасида муваффақиятсизликнинг энг юқори даражаси дейишга асос бўлади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *