АҚШ элчихонаси томонидан ЎзДЖТУга китоблар совға қилинди

ноя 08 / 2016

alt

АҚШ элчиси Памела Спратлен 7 ноябрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ташриф буюриб, турли мавзудаги китобларни совға қилди. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, ЎзДЖТУга 712 та ҳамда университет қошидаги Чет тилларни ўқитишда инновацион услубларни ривожлантириш республика илмий-амалий марказига 460 та китоблар ҳадя қилинди.

Ҳадя қилинган китоблардан талаба ва профессорлар фойдаланишлари мумкин.

Тадбирда университет ректори Ғанишер Раҳимов иштирок этди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *