5000 АҚШ долларини қалбакилаштирган шахслар қўлга олинди

апр 10 / 2019

alt

Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда банк томонидан берилган хабарга асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ «Агробанк» Олтиариқ филиали валюта айирбошлаш шохобчасига фуқаро Х.Х. томонидан алмаштириш учун тақдим этилган 200 АҚШ доллари қалбаки эканлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Текшириш жараёнида фуқаро Х.Х.да қалбаки 50 долларлик купюралардан иборат 100 дона, жами 5000 АҚШ доллари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган, шунингдек, Х.Х. ушбу қалбаки долларларни фуқаро Х.Т.дан олганлигини маълум қилган.

Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, ушбу қалбаки АҚШ долларлари компьютер воситасида рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *