Аскарлар ўртасида илк бор "Илғор мутахассис" танлови ўтказилмоқда

дек 12 / 2018

alt

11 декабрь кунидан бошлаб Марказий ҳарбий округига қарашли “Фориш”, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг “Термиз” ва “Нуристон” ҳамда Тошкент ҳарбий округининг “Чирчиқ” полигонларида аралаш таркибдаги ҳарбий қисмларда аниқ мутахассисликлар бўйича тайёрланаётган муддатли ҳарбий хизмат оддий аскарлари ўртасида “Илғор мутахассис” мусобақасининг якуний босқичи бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

alt

Ўзбекистон армиясида илк бор ўтказилаётган мазкур мусобақа 21 декабрь кунига қадар 20 дан ортиқ йўналиш бўйича ўтказилади. Уларда 230 нафарга яқин муддатли ҳарбий хизматчилар ўзаро куч синашади.

alt

Якуний босқич давомида аскарлар тест синовлари ва жисмоний тайёргарликдан назорат машқларини топширади ҳамда мутахассислиги бўйича амалий кўникмаларини намойиш этишади.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *