Асака автомобиль заводида ҳақиқатдан ҳам ёнғин бўлганмиди?

окт 26 / 2019

alt

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги Асака автомобиль заводида ёнғин юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу тарқалган хабарлар юзасидан Асака автомобиль заводи вакиллари маълумот берди.

Компаниянинг маълумотига кўра 26 октябрь куни соат 1:00 ларда Андижон шаҳри Сой кўчасида жойлашган “Андижонмаш” корхонаси ҳудудида жойлашган текстиль корхонасининг том қисмида ёнғин юз берган. Ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Асака автомобиль заводи ҳудудида ҳеч қандай ёнғин юз бермагани расман маълум қилинди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *