Ташқи ишлар вазирига ўринбосар тайинланди

мар 20 / 2020
alt
Шерзод Асадов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайти хабар берди.
 
Қайд қилинишича, Шерзод Асадов 19 март куни вазирликнинг Кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида Вазир ўринбосари сифатида таништирилган.
 
Ш.Асадов бунга қадар мамлакатимизнинг Австриядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва Вена шаҳридаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили бўлиб ишлаган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *