Асаб-руҳий касалликлар шифохонасида ёнғин келиб чиқди

дек 26 / 2018

alt

Қарши шаҳрида 2018 йил 25 декабрь куни И.Каримов кўчасида жойлашган 1-сонли Асаб-руҳий касалликлар шифохонасининг 2-қаватида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда ИИБ матбуот хизмати.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин шифокорлар томонидан ўчирилди. Оқибатда 2-қаватнинг 2 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган ва шу шифохона тарбияланувчиси Р.С. куйиш жароҳатини олган.

Суриштирув ишлари натижасида ёнғин электр иситиш печи устига кийим-кечакларни қуритиш учун илиб қўйилганидан келиб чиққанлиги аниқланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *