Аҳоли билан сохта шартномалар тузиб пул олган газ корхонаси ходими фош бўлди

дек 11 / 2019

alt

“Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ Марғилон шаҳар филиали уй ичи хизмат чилангари Б.Мадаминов 2015 йил апрель ойида табиий газ тармоғидан узилиб, суюлтирилган газ етказиб бериш йўлга қўйилган “Гўраввал” маҳалласида яшовчи аҳолига табиий газ етказиб берилиши ҳақида ваъда беради.

Аҳолини ишонтириш учун 17 нафар фуқароларга корхона раҳбарининг имзоларини қалбакилаштириб, сохта табиий газ етказиб бериш шартномасини тақдим қилган ва 1 млн. 561,8 минг сўм нақд пул маблағларини йиғиб олган. Шунингдек, у мазкур ҳудудда яшовчи 38 нафар маиший истеъмолчиларга ноқонуний равишда газ ҳисоблагичсиз табиий газ етказиб бериб, давлат манфаатларига 16 млн. 755,8 минг сўмлик моддий зарар етказган.

Вилоят ИИБ эксперт-криминалистика бўлимининг 29 ноябрдаги хулосасига кўра маиший истеъмолчилар учун табиий газ етказиб бериш шартномасидаги имзолар қалбакилаштирилганлиги маълум бўлди.

Тўпланган ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 1-қисми ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *