Аҳоли бандлигига мўлжалланган маблағлар ноқонуний сарфлангани аниқланди

окт 29 / 2019

alt

Президентимизнинг тегишли фармонига кўра вақтинчалик банд бўлмаган аҳолини йўл ва уй-жой коммунал инфратузилмаси объэктларини қуриш, таъмирлаш ва реконструцсия қилиш, шаҳар ва туманларни ободонлаштиришда иштирок этишини молиялаштириб бориш мақсадида Жамоат ишлари жамғармаси ташкил этилган.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида жамоат ишларига 284 минг нафар фуқаролар жалб этилган бўлиб, уларга Жамғарма ҳисобидан 189,4 млрд. сўм иш ҳақи тўлаб берилган.

Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан Жамоат ишлари жамғармаси маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида 4,7 млрд. сўм, шундан жорий йилнинг 3-чорагида 1,3 млрд. сўм Жамғарма маблағларини асоссиз ва ноқонуний сарфланиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар беради Молия вазирлиги матбуот хизмати.

Энг ачинарлиси, Жамғарма маблағларини мақсадли сарфланишига масъул бўлган ташкилот ҳодимлари томонидан ўз хизмат вазифаларини бажаришда суистеъмолчиликларга йўл қўйиш ҳолатлари аниқланган.

Мисол учун, Андижон шаҳар Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази бош ҳисобчиси “Элга хизмат кўмакдош” МЧЖ раҳбари билан келишган ҳолда жамоат ишларини бажарганлик тўғрисида ҳеч қандай ҳужжатларсиз 362,8 млн. сўм маблағни МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берган.

Балиқчи тумани Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази бош инспектори тумандаги 8 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари билан келишган ҳолда 44 нафар фуқаролар билан тузилган сохта меҳнат шартномалари ва жамоат ишларини бажарилганлиги тўғрисида ҳисобот маълумотлари асосида 52,4 млн. сўм ўзлаштирилган.

Худди шунингдек, Булунғур туманида 27,4 млн., Бухоро туманда 12 млн., Ангор туманида 65 млн., Шеробод туманида 18,4 млн., Бағдод туманда 103 млн. сўм жамғарма маблағлари ўзлаштирилганлиги аён бўлди.

Юқоридаги холатлар бўйича назорат тадбирлари ҳужжатлари тегишли чоралар кўриш учун прокуратура органларига юборилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *