Анталияда Ўзбекистон фуқароси қўлбола қурол билан банкка бостириб кирди

дек 18 / 2019

alt

Туркиянинг Haberler нашрининг ёзишича,  17 декабрь Анталия шаҳрида қўлбола  тўппончаси бор Ўзбекистон фуқароси хусусий банклардан бирига бостириб кириб, банк қўриқчиларини гаровга олган.

Маълум қилинишича, у 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб, шифокор бўлиб ишлайди. Банкка бостириб киришига сабаб уни чув туширишган, шифокор эса бу иши билан жамоатчилик эътиборини тортмоқчи бўлган.

Полиция ва махсус кучлар келгач, музокаралардан сўнг босқинчи таслим бўлган.

Босқинчи хибосга олиниб, жиноят иши қўзғатилган. Тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *