Ангрендаги ЙТҲда жароҳатланганлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинди

сен 10 / 2019

alt

Бугун тонгда Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида “САМС” русумли юк машинаси ҳамда юк ташувчи поезд иштирокида даҳшатли ЙТҲ юз бергани, натижада 2 киши ҳалок бўлгани, 4 киши жароҳат олгани хабар қилинганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими жароҳатланганлар ҳақида маълумот берди:

-22 ёшли Ф. Ю.га “Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, юз юмшоқ тўқима жароҳати ҳамда кўкрак қафаси юмшоқ тўқима жароҳати”;

-24 ёшли А. Н.га “Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши,юз юмшоқ тўқима жароҳати, кўкрак қафаси юмшоқ тўқима жароҳати”;

-30 ёшли А.Н.га “Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши,чап кўз юмшоқ тўқима жароҳати, ўнг тизза ёпиқ жароҳати, ўнг оёқ учинчи бармоқнинг чиқиши, кўкрак қафаси юмшоқ тўқима жароҳати”;

-51 ёшли Х.М.га “Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши,пастки жағнинг ёпиқ синиши, юзнинг ўнг соҳаси ва пешона соҳасининг лат ейиши, юқори лаб лат ейиши ва йиртилиши” ташхислари қўйилган.

Жароҳатланганлар Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимида даво муолажалари оляпти. Уларнинг аҳволи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан доимий назоратга олинган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.