Андижондаги "заправка"да иккита "Дамас" ёниб кетди

авг 12 / 2019

alt

Бугун, 12 август куни соат 12:40да Андижон вилояти Улуғнор тумани Сариқсув МФЙ ҳудудида жойлашган “ВИКТОРИЯ ГАЗ СЕРВИС” МЧЖга қарашли Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ёнғин келиб чиққан.
 
АГТКШнинг 6-колонкасида газ тўлдираётган фуқаро Х.Х.га тегишли “Дамас”да ёнғин содир бўлиб, аланга унинг орқасида навбатда турган фуқаро Ж.Ғ.га тегишли “Дамас”га ўтиб кетишидан иккала автомобиль тўлиқ ёниб зарарланган. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар беради.
 
Ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига соат 12:50 да етиб борган ва ёнғин соат 12:52 да қуршаб олиниб, соат 13:00 да тўлиқ бартараф этилган.
 
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
 
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *