Андижонда юз берган ЙТҲда бир оиланинг 2 нафар аъзоси ҳалок бўлди, яна 2 киши касалхонага ётқизилди

мая 06 / 2019

alt

5 май куни Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида “Дамас” ва “НОWO” юк машинаси тўқнашган. Ҳодиса оқибатида икки киши вафот этган, яна икки киши жароҳатланган, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
 
Аниқланишича, Қўрғонтепа туманида яшаган 65 ёшли ҳайдовчи ўзининг “Дамас” автомашинасини Маданият маҳалла ҳудудида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу ерда ҳаракатланиб келаётган “НОWO” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Юк машинаси бошқарувида Хўжаобод туманида яшовчи 30 ёшли ҳайдовчи бўлган.
 
Натижада “Дамас” йўловчиси, ҳайдовчининг 60 ёшли турмуш ўртоғи жароҳат олиб воқеа жойида ва ҳайдовчи касалхонага келтирилганида вафот этган. Қолган йўловчилар, ҳайдовчининг 32 ёшли келини ва унинг 2 ёшли қизи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
 
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *