Андижонда сувсиз ерда боғ барпо этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди

мая 14 / 2016

alt

Ўзбек олимлари сувсиз ерда боғ барпо қилиш усулини ўйлаб топишди, деб хабар беради Боғдорчилик ва гулчилик асослари сайти.

Андижон Қишлоқ Хўжалик институти ўқитувчи ва талабалари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида тақдим этилди.

Лойиҳага кўра, тоғ ва тоғ олди жойларида фойдаланилмай ётган ерлар ўзлаштирилади. Ёмғир ва қор сувларини тўплаш, аккумуляция қилиш орқали ёзнинг чилласи ҳамда қурғоқчилик даврида ўсимлик ва дарахтлар суғорилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *