Андижонда она ўз фарзандини 5 минг долларга сотмоқчи бўлди

янв 28 / 2020

alt

Андижонда 8 ойлик фарзандини 5 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди, деб хабар қилади Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ўз телеграм каналида.

Вилоят прокуратураси ҳамда ДХХ ходимларининг тезкор тадбирда фуқаро Ж.А. (2000 йилда туғилган, оилали) 2019 йилда туғилган қиз фарзандини фуқаро М.га 5 000 АҚШ долларига сотиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини берган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *