Андижонда МИБ ходими калтакланди

ноя 06 / 2019

alt

Фуқаро О.С. электр энергиясидан қарздорлиги сабабли яшаш хонадонини тармоқдан узаётган МИБ Андижон шаҳар бўлими давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиб, 1 нафарини ёғоч бўлаги билан уриб, тан жароҳати етказган. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ўз телеграм каналида маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан 5 ноябр куни Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *