Андижонда маст ҳолда шам устига йиқилган фуқаро ёнғинда куйиб ўлди

янв 16 / 2019

alt

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида фуқаро маст ҳолда ёниб турган шамнинг устига йиқилиши оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ҳодиса 15 январь куни тахминан соат 23:50 ларда унинг ўз уйида юз берган. У маст ҳолда ёниб турган шамнинг устига йиқилиши натижасида ёнғин чиққан.

Оқибатда уйнинг жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда Д.С.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлар олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *