Андижонда хизмат вақтида калтакланиб ўлдирилган ИИБ ходими "Жасорат" медали билан тақдирланди

янв 15 / 2019

alt

Илҳомжон Ҳайдаров Андижон вилояти Избоскан тумани ички ишлар бўлимининг жиноят қидирув бўлинмасида тезкор вакил вазифасида хизмат қилган. 

2018 йилнинг 22 ноябрь куни тунги хизмат пайтида “Юқори Чувама” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида бир гуруҳ йигитларнинг шахсини аниқлашга киришган Илҳомжон кутилмаганда уларнинг қаршилигига учраб, қасддан ўлдирилганди.

Илҳомжон Ҳайдаров Президентнинг 2019 йил 11 январдаги Фармонига биноан вафотидан сўнг “Жасорат” медали билан тақдирланди, деб хабар беради "Халқ сўзи".

alt

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати Андижон вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов Илҳомжон Ҳайдаров хонадонида бўлиб, унинг ота-онасига мукофотини топширди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *