Андижон ҳокими ўринбосарининг ўлими сабаби маълум қилинди

янв 07 / 2019

alt

Андижон вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Саломбек Ҳабибуллаев 6 январь куни оламдан ўтгани хабар қилинганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлим ҳолати миокард инфаркти натижасида юз берганини маълум қилди.

Маълумот учун, Саломбек Ҳабибуллаев 2018 йилнинг 26 январидан ушбу лавозимда фаолият юритиб келаётганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *