Амударё туманида психиатр қабулига келган фуқаро ўзини иккинчи қаватдан ташламоқчи бўлди

янв 17 / 2020

alt

16 январь куни Телеграм мессенжеридаги айрим каналларда Амударё туманида Психиатр қабулига келган ёши тахминан 40-45 лар да бўлган фуқаро поликлиника биносининг иккинчи қаватидан ўзини ташламоқчи бўлганлиги ҳақидаги видеолар тарқалган эди.

Аниқланишича, шу куни соат тахминан 08:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани «Қиличбой» овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро профилактика инспектори лейтенант А.Юлдошевга телефон орқали мурожаат қилиб, унда акаси Қ.Э.нинг руҳий касаллиги қўзғигани сабабли ўзига пичоқ урмоқчи бўлаётганини маълум қилган.

Профилактика инспектори А.Юлдошев чақирилган манзилга етиб борганида, ҳақиқатдан ҳам, фуқаро Қ.Э. ўз уйида ошхона пичоғини ўзига урмоқчилигини айтиб бақир-чақир қилаётганига гувоҳ бўлган ва фуқарони тинчлантириб, уни қўлидаги пичоқни олиб қўйган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштириш учун уни руҳий касалликлар шифохонасига олиб борган.

Туман марказий шифохонасининг иккинчи қаватида ушлаб турилган вақтида фуқаро Қ.Э. қочиш ниятида иккинчи қават деразасини ошиб ўтиб пастга сакрамоқчи бўлган вақтида профилактика инспекторлари А.Юлдошев ва М.Дусенбаев уни ушлаб қолган.

Фуқаро Қ.Э. шу куннинг ўзида куни Нукус шаҳридаги руҳий-асаб касалликлар шифохонасига ётқизилди, деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.


 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *