Амударё туманида бир оиланинг қотиллик аломатлари билан жасадлари топилди

янв 09 / 2020

alt

8 декабрь куни Амударё тумани Қипчоқ овулида яшовчи, 1993 йилда туғилган С.Д.га тегишли хонадоннинг ётоқхонасидан унинг турмуш ўртоғи Ф.Ш. юзининг жағ ва бўйин соҳасида тан жароҳатлари бўлган ҳолда ва вояга етмаган, 2017 йилда туғилган қизи А.С.нинг бўғишга хос қотиллик аломатлари билан жасадлари топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби ўзининг телеграм каналида хабар қилди.

Омборхонадан эса хонадон эгаси С.Д.нинг ўз жонига қасд қилиб, ўзини-ўзи осиб, вафот этган ҳолдаги жасади топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман  прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмокда.



 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *