Амирсой тоғ-чанғи курорти очилиши кечиктирилади

дек 10 / 2018

IMG_1131.png

Аввалроқ Ўзбекистондаги биринчи тоғли курорт — Амирсой дам олиш маскани қурилишининг биринчи босқичи 15 декабргача якунланиши ва объект шу санада очилиши режалаштирилаётгани хабар қилинганди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарига кўра, туристик объектнинг ишга тушиш санаси бироз кечиктирилади.

Маълум бўлишича, 7 декабрь ҳолатига автомобиль йўлини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари 92 фоизга якунланган. Тоғли ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда об-ҳаво шароити туфайли юзага келган вазият дор йўли қурилиш ишларининг боришига таъсир кўрсатмоқда. 

Ушбу мураккабликлар сабаб австриялик ишлаб чиқарувчилар ва дор йўли қурувчилари ўриндиқли дор йўлагини 2019 йилнинг январида ишга туширишни режалаштирмоқда. Қолган қурилиш ишлари давом эттирилади.

Компания ҳозирда Германия, Австрия ва Франция ишлаб чиқарувчиларининг чанғи, сновборд ва бошқа жиҳозларини ижара учун харид қилиб қўйган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *