Amazon асосчисининг собиқ хотини ажримдан сўнг олган 36 млрд доллар пулининг ярмини хайрияга сарфламоқчи

мая 29 / 2019

Картинки по запросу Бывшая жена основателя Amazon

Amazon асосчисининг собиқ турмуш ўртоғи ажримдан сўнг олган пулларининг ярмини хайрияга сарфламоқчи, деб ёзади "Эхо Москва".
 
Маккензи Безос миллиардерлар Уоррен Баффет ва Билл Гейтс томонидан ташкил этилган хайрия кампаниясига қўшилмоқчи. Илон Маск ва Марк Цукерберг ҳам ушбу ташкилот аъзоси ҳисобланади. Безоснинг сўзларига кўра, ў бўлишишга тайёр бўлган йирик миқдордаги маблағга эга.
 
Маълумот учун, Маккензи Безос турмушидан ажралгандан сўнг 36 миллиард долларлик акцияга эга бўлган. Жефф Безос Твиттерида собиқ хотини билан ғурурланишини маълум қилган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *