Аҳмаджон Мелибоевга академик унвони берилди

янв 11 / 2019

alt

“Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” доимий экспозицияси раҳбари, Ўзбекистон миллий университети Журналистика факультети Матбуот назарияси ва амалиёти кафедраси доценти Аҳмаджон Мелибоевга Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида фаолият юритаётган Чингиз Айтматов номидаги халқаро Академия томонидан академик унвони берилди. 

ЎзА хабарига кўра, академия ҳар тўрт йилда бир марта адабиёт, маданият ва илм-фан соҳасида юксак натижаларга эришган ижодкорларга ўз мукофотларини тақдим этади.

Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов ҳам адабиёт ва санъат йўналишида лауреатлик мукофоти билан тақдирланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *