Алишер Султонов: "Тарифларда катта ўзгаришлар бўлмайди"

июл 11 / 2019

Алишер СУЛТОНОВ: €œÐ¢Ð°Ñ€Ð¸Ñ„ларда у қадар катта ўзгаришлар бўлмайди€

Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов ЎзАга берган интервьюсида электр энергияси, табиий газ тарифларида ўзгаришлар кутилаётгани ва бу борада турли-туман фикрлар айтилаётганига аниқлик киритди.
 
– Президентимизнинг аҳолига оғирлик тушмаслигини инобатга олиш зарурлиги бўйича қатъий топшириқларидан келиб чиқиб, бунда ички имкониятларни тўлиқ ишга солиш, харажатларни камайтириш ва йўқотишларнинг олдини олиш эвазига ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини арзонлаштириш масаласи ҳал этилмоқда. Бу эса адолатли тариф сиёсатини ишлаб чиқишда катта имкониятдир. Шу боис, ишлаб чиқилаётган тарифларда катта ўзгаришлар бўлмайди. Фақат бу инфляция даражасида бўлади.
 
Айтайлик, минимал электр ишлатадиганлар учун етарли нормалар қўйилади. Лекин буни қачон қила оламиз? Буни фақат электр ҳисоблагичларни тўлиқ ўрнатганимизда эришимиз мумкин. Мамлакатимизда салкам 7,5 миллион абонент бор. 2020 йил якуни билан юртимиздаги барча истеъмолчига электр ҳисоблагичлар ўрнатилади. Ана ўшанда ҳисоб-китоб ҳам тўғри бўлади. Ана шунда амалиётга ижтимоий норма ва тарифни тўлиқ киритсак бўлади.
 
Шу билан бирга, табиий газ бўйича 3,5 миллион абонент мавжуд бўлиб, уларга онлайн ҳисоблагични ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятидамиз. Ойига 300 мингта хонадонга ҳисоблагичларни ўрнатиш ҳам кўзда тутилган. Буни кейинги йилнинг охиригача якунлаш режада бор.
 
Ишлаб чиқилаётган қарорда биринчи ўринда халқ манфаати, аҳолининг ижтимоий аҳволи, тўлов қобилияти инобатга олинади. Аҳолининг тўловчанлик имкониятини ошириш, даромадини кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирларда шу мақсадлар жамулжам. Тарифлар чиққанда кўрасизлар, бу аҳолига катта оғирлик бўлмайди. Фақат ишлаб чиқарувчилар томонидан спекуляция бўлиши мумкин. Тадбиркорлар тариф ошди, энди бу тайёрланаётган маҳсулот таннархига таъсир қилади, деган хаёлга бориш эҳтимоли бор. Аммо шу таннарх ичида энергия ресурсларининг улуши қанчалигини аниқлаб олиш керак.
 
Бундай тушунмовчиликларнинг олдини олишда эса жамоатчилик назорати зарур бўлади. Ахир, ўйланг, тариф бироз ошса, у шу даражада ишлаб чиқаришга таъсир қилиши ёки нарх-наво икки баробар ошиб кетиши мумкинми? Бу эса моҳиятни яхши англаб олмаслик билан боғлиқ.
 
Видео
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *