Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилади

мая 13 / 2016

alt

Фармоннинг тўлиқ матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

Фармонга биноан, ҳозирги тез ўзгараётган глобаллашув даврида ўзбек тили ва адабиётининг ўзига хос бетакрор хусусиятлари, тарихий тараққиёти, унинг бугунги ҳолати ва истиқболи билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиш, бу борада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини кучайтириш, таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитишнинг ҳамда ушбу соҳа бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг сифатини тубдан ошириш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетлари ҳамда Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти негизида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети (кейинги ўринларда – Университет деб юритилади) ташкил этилади.

Университет таркибида 3 та факультет: ўзбек филологияси, ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш, ўзбек-инглиз таржима факультетлари, шунингдек, Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти ташкил этилсин. Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи Университет таркибига ўтказилиб, унинг негизида Ўзбек тили ва адабиёти музейи ташкил этилади.

Университетда ўқув жараёни 2016/2017 ўқув йилидан бошланади.

Университетнинг бош биноси олдидаги майдонда улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади.

Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклатилди.

  • shoxjaxon
    10 март 2017, 09:05

    Fakultetlar haqida malumot bering

  • Мехмон
    07 феврал 2017, 18:50

    Iltimos bloklari haqida ham ma'lumot bersangiz

  • Shahzodbek
    15 июл 2016, 09:55

    Ingliz fakultetiga topshirgan talabalar soni qanchaga yetti

  • Мехмон
    13 июл 2016, 07:36

    Assalomu alekum universitetga hujjatlar qayerda qabul qilinadi? Iy qanday fakultedlari bor malumotlani pochtamga yuborishingizni sorayman iltimos.

  • Мехмон
    09 июл 2016, 17:17

    Yangi unversetga vaqat toshkentlila xujjat topshirishi rostmi, va oldingi pedagog insituti yoq bob ketadimi

  • Мехмон
    07 июл 2016, 10:56

    Nukus кино театр ёнидаги TURIN унверситетининг академи литцейида екан манзили

  • Мехмон
    04 июл 2016, 14:41

    tezlashing iltimos

  • Мехмон
    04 июл 2016, 14:39

    3-fakultet haqida malulot kerak

  • Farrux
    03 июл 2016, 13:05

    Assalom aleykum! Yangi universitet fakultetlariga qabul qilish shartlari va imtihon bloklari haqida ma'lumot
    bersangiz.

  • Sardor
    02 июл 2016, 17:32

    iltimos ! qaysi fakultetda qanday fanlardan imtihon bo'lishi haqida malumot bersangiz...

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *