Актриса Гавҳар Шарипованинг ўлими сабаблари аниқ бўлди

ноя 20 / 2019

alt

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, 2019 йил 18 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20 ларда 29 ёшли Ф.Ш. бошқарувидаги “ISUZU” русумли (юк ташувчи) автомашинаси билан “Самарқанд-Ғузор” йўналишидаги А-378 йўлнинг Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Ярғунчи маҳалласи ҳудудидан ўтган 140 км.га келган вақтида, ҳайдовчи ва йўловчи сифатида кетаётган Г.Шарипова ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Натижада йўловчи аёл автомашина эшигини очиб тушиб қолмоқчи бўлганлигини кўра туриб, Ф.Ш. тезликни пасайтирмасдан ҳаракатланишда давом этганлиги оқибатида Г.Шарипова транспорт воситасидан тушиб кетиб, турли даражада тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот етган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳума Г.Шарипованинг ўлимига сабабчи бўлган йўл-транспорт ҳодисасига хос оғир тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

Uz24.uz сайти таҳририяти марҳума Гавҳар Шарипованинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *