Академик Абдулаҳад Муҳаммаджонов вафот этди

апр 05 / 2016

alt

А.Муҳаммаджонов 1931 йилда Тошкент шаҳрида туғилди. 1951 йили Ўрта Осиё давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) тугатиб, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (ҳозирги Шарқ қўлёзмалари маркази) аспирантурасида таҳсил олди. 1955 йилда номзодлик, 1977 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1989 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланди.

Заҳматкаш олим ўзининг 60 йилдан ортиқ илмий-педагогик фаолияти давомида Фанлар академиясининг Археология, Тарих институтлари директори, Фанлар академияси вице-президенти, Ўзбекистон Миллий университети профессори каби лавозимларда самарали меҳнат қилди, юртимизда тарих ва археология фанларининг долзарб назарий ва амалий масалаларини тадқиқ этиш, юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ишига муносиб ҳисса қўшди.

Меҳрибон ва талабчан устоз сифатида кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ берган олимнинг бевосита раҳбарлигида ўнлаб фан докторлари ва фан номзодлари тайёрланган.

ЎзА

  • ОйБек
    06 апрел 2016, 14:42

    Абдулахад акани Аллохим уз рахматига олсин! Охиратлари обод булсин. Килган барча яхши амаллари, савоб ишлари узларига хамрох булсин. Абдулахад акани оила азоларига, якинларига чукур таъзия билдириб, Аллохдан сабр токат тилаймиз. Аллохим барчаларимизни Абдулахад акани ёшларига етказсин!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *