Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида мурожаатлар билан ишлашга мўлжалланган бўлим ташкил этилди

ноя 09 / 2016

alt

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида мурожаатлар билан ишлашга мўлжалланган махсус бўлим ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилади.

Бўлим фаолияти давомида‚ фуқароларни шахсан қабул қилиш, уларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва уларга бирламчи жавобларни тайёрлаш,тмурожаатларга ечим топилишини мониторинг қилиш, улар билан ишлаш жараёнини назорат қилиш, масалаларга ечим топилишини ташкил қилиш, фуқароларнинг оғзаки мурожаатлари бўйича ишлаш сингари бир қатор вазифаларни амалга оширади.

Янги бўлимнинг фаолияти ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фуқароларнинг, соҳа фойдаланувчилари ҳамда тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқларининг таминланиши, муаммо ва камчиликларга ўз вақтида ечим топилишига хизмат қилади. Шунингдек, фуқаролар билан ўзаро фаол муносабатларнинг ўрнатилиши вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг фаолият самарадорлигини янада ошишига хизмат қилади.

Фото: ICTNEWS

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚ Facebook‚‚ ҳамда‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    08 ноябр 2016, 20:24

    Булимда нечтаси иутахассис фаолият курсатади ва улар шикоятлар ва таклифларни вактида жавоб берармикин? Ушбу муассаса область марказларида булимларини очса менимча емон булмасди

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *