АГТКШлар газ таъминоти корхонасига 30,4 млрд. сўмлик зарар етказгани аниқланди

дек 04 / 2019

alt

22 ноябрдан 1 декабргача Ўзнефтгазинспекция, Мажбурий ижро бюроси ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари ва “Ўзстандарт” агентлиги мутахассислари томонидан Республикада жойлашган 72 та Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобча (АГТКШ)ларда табиий газни қабул қилиш ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижаларига кўра 16 та корхоналар томонидан газ ҳисоблаш ускунасига (Автопилот ва Автопилот про) ташқи таъсир кўрсатилганлиги натижасида Газ таъминоти корхонасига жами 30 млрд. 441 млн. сўм зарар келтирилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қоида бузилиш ҳолатлари кўпроқ Тошкент вилоятида кузатилган. Мисол учун, Янгийўл, Бекобод шаҳри, Ангрен шаҳри, Оҳангарон тумани, Юқоричирчиқ тумани, Ўртачирчиқ туманларида, Шунингдек, Сирдарё вилоятининг Сирдарьё туманида. Айнан мана шу ҳудудда жойлашган “ZIYO NUR METAN” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 11 844 минг метр куб (11 млрд. 844 млн. сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *