АЭС фойдаланишга топширилса йилига 3-3,5 млрд. кубометр газ тежалади

окт 22 / 2019
alt
 
«Ўзатом» агентлигида атом технологиялари бўйича ахборот агентлиги негизида танишув семинари ташкил қилинди, деб хабар қилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати. 
 
Мутахассисларнинг таъкидлашича, АЭС нинг фойдаланишга топширилиши йилига 2,4 ГВТ электр энергиясини олиш, демак, 3-3,5 млрд. кубометр газни тежаш имконини беради.
 
Атом энергетикасининг мамлакатимизни электр энергияси билан таъминлаш жараёнига киритиш тобора кўпайиб бораётган аҳолини электр энергия билан барқарор таъминлашга қаратилган. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг электр энергияга бўлган эҳтиёжи 69 млрд. кВт/с ни ташкил этади. Мамлакатимизда эса 64 млрд кВт/с электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бундай суръатда ҳисоб-китобларга кўра, 10 йилдан сўнг мамлакатимиз эҳтиёжи 117 млрд. кВт/с га етади ёки икки баравар ортади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *