"Аэрофлот" самолёти ҳавога кўтарилгандан сўнг носозлик сабаб Тошкентга қайтди

дек 12 / 2016

alt

Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли «Тошкент-Москва» йўналиши бўйича қатновчи А330 самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай Тошкент аэропортига қайтди. РИА Новости маълум қилишича, бунга техник носозлик сабаб бўлган.

A330 лайнери Тошкентдан жадвал бўйича 4:30 ўрнига 5:35 да учган эди ва орадан 10 дақиқа ўтиб аэропортга қайта қўнди.

Лайнердаги носозликнинг аниқ сабаби маълум эмас. Олиб борилаётган текширувлар туфайли парвоз вақти 17:00 гача қолдирилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚‚‚‚‚‚ Facebook‚‚‚‚‚‚‚ ҳамда‚‚‚‚‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *