Адлия вазирлиги Гулнора Каримова сақланаётган колонияда ўрганиш ўтказмоқда

июл 04 / 2019

alt

Сўнгги пайтларда интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқлар орқали маҳкума Г.И.Каримованинг жазони ўташ муассасасидаги шарт-шароитлар хусусида билдирилаётган турли хабарлар юзасидан Адлия вазирлиги томонидан Тошкент вилояти Зангиота туманидаги умумий тартибли 21-сон аёллар колониясида ўрганиш ўтказилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилади.
 
Хабарда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари мазкур масала юзасидан турли хил асоссиз маълумотлар тарқатмасликка чақирилади.
 
Адлия вазирлиги ўрганишлар натижаси юзасидан қўшимча ахборот тақдим қилади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *