А.Киргизбаев Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири бўлди

ноя 12 / 2019

alt

Ҳукумат қарори билан Абдугаппор Каримжонович Киргизбаев Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Эслатиб ўтамиз, Департамент Президентнинг 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон Фармонига асосан ташкил этилган. Давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш департаментнинг асосий вазифаларидан саналади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *