91 ва 115-автобуслар шаҳар марказида ўз йўналишини ўзгартиради

дек 13 / 2019

alt

Янги байрам тантаналари ўтказиладиган майдонларда эркин ҳаракатланишни таъминлаш мақсадида аксарият кўчаларда транспорт воситалари учун ҳаракатланиш вақтинча чекланади.

Хусусан, Истиқлол кўчасининг Зарафшон кўчасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисмида автомобиллар вақтинча ҳаракатланмайди. Шу жумладан ҳудуддан ўтувчи 91- ҳамда 115-йўналиш автобуслари ҳам ўз ҳаракатини маълум масофага ўзгартиради. Яъни ушбу йўналиш автобуслари Чорсу савдо марказидан қайтишда Навоий ва Амир Темур кўчалари орқали аввалги “Марказий офицерлар уйи”га қадар боради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *