6 май тонгги хабарлари (фото+видео)

мая 06 / 2019

Россия мухбири Франция полицияси томонидан калтакланди

alt

Россиялик "РИА Новости" мухбири Виктория Иванова Парижда ўтказилган оммавий намойиш вақтида ўша ҳудудда ўз журналистлик вазифасини бажараётган бўлган. Ҳолат муҳрланган видеотасвирларда полициянинг ўз иш қуроли билан журналистга зарба бераётганини кўриш мумкин. Мухбирнинг бош мия чайқалиши ва енгил жароҳатлар олгани айтилмоқда. 

alt

Журналист полиция ҳаракатлари устидан Франция бош миллий полиция инспекциясига мурожаат қилган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги зудлик билан Франция ҳукуматини ушбу ҳолат юзасидан тергов ўтказишга чақирган.

alt

“Шереметьеве” аэропортидан учган йўловчи самолёти ёниб кетди 

alt

5 май куни Москвадаги “Шереметьеве” аэропортидан учган йўловчи самолёти фавқулодда қўнган ва ёниб кетган. Самолёт бортида бўлган 78 йўловчи жабрланган. Айрим манбаларга кўра улар орасидан 10 ва 5 нафари вафот этган, ўнлаб инсонлар турли даражада жароҳат олган.

Россия тергов қўмитасига кўра, ҳалокатда бир нафар аёл вафот этган. У ҳам бўлса йўловчини қутқаришга уринган стюардесса бўлган. Расмий хабарларга кўра, ҳодиса вақтида 4 киши жароҳатланган.

alt

Бошқа манбалар кўплаб йўловчиларнинг тақдири номаълумлигича қолаётгани, қутқарувда иштирок этган ходимларга кўра, улар ҳеч кимга айтмаган ҳолда ўз уйларига йўл олган бўлишлари мумкинлиги, аммо ҳалок бўлганликлари эҳтимоли кўпроқлиги айтилмоқда. Самолёт бортида 13 инсоннинг жасади топилган, улар орасида икки боланинг жасади бор дейилади яна баъзи манбаларда. 

alt

Маълумотларда 10 нафар яраланган инсонлардан иккисининг ҳолати ўта оғирлиги айтилмоқда. Айни вақтда полиция ходимлари самолёт бортида бўлганларнинг уйлари ва улар турган меҳмонхоналарни қидириш билан банд. Ҳолат юзасидан айни дамда жиноий иш қўзғатилиб, учувчиларга нисбатан тергов ишлари бошлаб юборилган.

Шавкат Мирзиёев Россия Президентига ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрининг "Шереметьево" аэропортида самолётнинг фавқулодда қўниши оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади.

alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматига кўра, давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайишларини тилаган.

alt

Исроилнинг навбатдаги зарбалари 18 нафар фаластинликни ҳаётдан олиб кетди

alt

Исроилнинг Ғазо секторига берган галдаги зарбаси охирги икки кун давомида 18 нафар фаластинликнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган. “РИА Новости”  бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Ашраф ал-Кидра маълум қилганлигини айтмоқда.

Матбуот котибнинг айтишига қараганда, ҳодиса оқибатида 18 нафар фаластинлик, жумладан, икки нафар аёл ва икки нафар ҳали туғилмаган чақалоқ ҳалок бўлган.  110 киши жароҳатланган.

alt

Сутка давомида Исроил сектор томонидан учирилган 600 та ракетага жавобан Ғазодаги салкам 300 та нишонга ҳужум қилган. Исроилга йўлланган ракеталар 3 кишини ҳаётдан олиб кетган.

 

Тожикистон Президенти савдогарларни Рамазонда нарх-навони оширмасликка чақирди

alt

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тожикистонликларни муқаддас Рамазон ойининг кириб келгани билан табриклаб, ўз ўрнида савдогарларни озиқ-овқат маҳсулотлар нархларини оширмасликка чақирган.

alt

 "Савдогарлар Рамазон ойи баҳонасида кўпроқ пул топиш мақсадида нарх-навони оширишга уринаётганликлари сезилади. Бу эса одамларда норозилик кайфиятини келтириб чиқаради. Бу билан савдогарлар муқаддас ойда ўзлари ва оила аъзоларини баракадан маҳрум қиладилар” дея таъкидлаган Тожикистон Президенти.

Шунингдек, президент Муҳаммад пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларида бундай ишлардан тийилиш ҳақида огоҳлантирилганини эслатиб ўтган.

Райҳон Ғаниева эгизаклари таваллуд топган кунни антиқа тарзда нишонлади

alt

Райҳон Ғаниева 1 май куни туғилган эгизаклари Ислом ҳамда Имроннинг таваллуд кунини антиқа тарзда нишонлади. Райҳоннинг болалари 5 ёшни қарши олишди. Шу муносабат билан байрам космик саёҳат мавзусида уюштирилган.

alt

alt

9 май куни Самарқанддаги айрим ҳудудларда транспорт ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади

alt

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Самарқанд шаҳрида байрам тадбирлари ўтказилади. Жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таминлаш мақсадида қуйидаги ҳудудларда транспорт ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади. 

6 май куни соат 7:00дан 11:00 гача:

- Регистон кўчасининг Регистон майдонидан Амир Темур ҳайкалининг олдидаги майдонгача бўлган қисмида:

- Бўстансарой кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур ҳайкалининг олдидаги майдонгача бўлган қисмида:

“Университет ҳиёбони” кўчасида:  Г-34 йўлининг “Университет ҳиёбонидан” Муқимий кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида:

alt

7 май куни соат 7:00 дан 11:00 гача:

Маҳмуд Қошғарий кўчасининг  Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисмида:

9 май куни соат 7:00 дан 17:00 гача:

Камол Ота Турк кўчасининг Шохрруҳ кўчаси билан кесишган  чорраҳасидан Алишер Навоий кўчасигача бўлган қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *