Божхона, банк ходими ва яна бир қанча фуқароларда коронавирус аниқланди

июн 25 / 2020
alt
Божхона, банк ходими ва яна бир қанча фуқароларда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
 
Хабарга кўра, 24 июнь куни 239 нафар бемордан 31 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, Тошкент шаҳрида 18 нафар, Самарқанд вилоятида 8 нафар, Тошкент вилоятида 5 нафарни ташкил этганлигини гувоҳи бўламиз. Икки кунлик маълумотга кўра, ҳам умумий касалланиш кўрсаткичи, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати кескин кўпайганини кўриш мумкин.
 
Жумладан, Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи Х.Ю.да ва шаҳар хокимлиги ободонлаштириш муассасаси ходими  Д.Э.да, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи М.Б.да, Олмазор туманида яшовчи М.Қ.да, шу туманда яшовчи М.Х.да. Чилонзор туманида яшаб, Тошкент туманидаги “Зангиота” божхона постида фаолият кўрсатувчи Ш.С.да, “Comfort Leather” корхонаси ходими ва унинг 5 нафар оила аъзосида коронавирус тасдиқланган. Сергели туманида яшовчи, нафақадаги фуқаро Д.А. ва унинг турмуш ўртоғи А.А.да, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ходими Б.С.да, Чилонзор туманида яшовчи Д.С.да, Олмазор туманида яшовчи С.Ф.да ҳам касаллик қайд этилган. 
 
Шунингдек, Тошкент вилоятида Ўртачирчиқ туманида яшовчи Н.А.да, “Назарбек” санаторийси ходими Х.А.да, Зангиота туманида яшовчи М.Д.да, Қибрай туманида яшовчи С.И.да касаллик қайд этилган.
 
Бундан ташқари, республика Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Самарқанд вилояти филиали ходими З.А.да, Каттақўрғон туманида яшовчи Р.А.да ва унинг 4 нафар қариндоши ҳамда 2 нафар қўшнисида ҳам коронавирус аниқланган.
 
Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *