Учтепадаги ЙТҲ натижасида 73 ёшли киши ҳалок бўлди

июн 25 / 2020
alt
Учтепа туманидаги ЙТҲ натижасида 73 ёшли киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар қилди.
 
Хабарга кўра, 23 июнь куни тахминан соат 10.05 да Учтепа туманидаги Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида 28 ёшли «Спарк» ҳайдовчиси Шербек Ж. йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборган. ЙТҲ натижасида 73 ёши Амандулла К. тан шикастлари олиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмди. 
 
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *